UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0

03 июн 18:40
Янгиликлар

Дзюдо

Мариус Визер янги тўрт йиллик муддатга IJF президенти этиб сайланди

Теглар :  Мариус ВизерIJF
Бугун Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Венгрияда старт арафасида турган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган Конгрессда бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Улар орасида ташкилот президентлигига ўтказилган сайлов дзюдо оммасининг диққат марказида бўлди. Унда якдил, яъни бир овоздан 2007 йилдан бери IJF президенти бўлиб келаётган Мариус Визер янги муддатга қайта сайланди. 

"Ўтган 14 йил давомида сизлар билан ҳамжиҳатликда, ягона мақсад йўлида меҳнат қилдик. Ҳамкорликдаги олиб борган бу ишларимиз фаолиятимдаги энг ёрқин дамлар бўлди. Сизлар билан ишлаганимдан бағоят хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Қатъий тартиб-интизом, ҳурмат ва садоқат орқали биз улкан ютуқларга эришдик. Барқарор ривожланишимизнинг асосий омиллари ҳам мен санаб ўтган жиҳатлар. Бугундан эса дунё дзюдосида янги давр бошланмоқда. Биз биргаликда муваффақиятни ривожлантиришда давом этамиз. Бу борада Халқаро олимпия қўмитаси билан кенг қамровдаги ҳамкорлигимиз ҳам муҳим омил бўляпти. 2009 йилдан дзюдо бўйича йиллик тақвим бўйича Жаҳон тур (Гран-при, "Катта Дубулға", "Мастерс") мусобақаларини бошладик. Бошланишига кўплаб муаммоларга дуч келдик. Лекин биргаликда бу қийинчиликларни енгиб ўтдик. Олдиндаги тўрт йил биз янада кўпроқ ишлашимиз керак. Қитъавий конфедерациялар ҳамда милллий федерацияларни янада кўпроқ қўллаб-қувватлаш асосий йўналишларимиздан бўлади. Ишончим комил, биз бирдамлик, ишонч ва ҳамжиҳатлик орқали дзюдони янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз", - деди Визер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг