18 май 17:17
Янгиликлар
Теннис
Мария Тимофеева ҳамда Полина Кудерметова "Ролан Гаррос" саралашида қатнашади
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан бири - "Ролан Гаррос 2026" турнирининг саралаш баҳсларига қуръа ташланди.
Аҳамиятлиси, мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларида икки нафар ҳамюртимиз — Мария Тимофеева ҳамда Полина Кудерметова баҳс олиб боради.
Саралашда 24-рақам остида сараланган Мария илк босқичда Канада вакиласи Кадено Брейс билан тўқнаш келса, 16-рақам билан сараланган Полина Кудерметова нидерландиялик Анук Коевермансга қарши баҳс олиб боради.
Ҳар икки ўйин эртага 13:00 да старт олиши белгиланган.
Ҳавола :
Манба : tennisdrot
Фикрлар