12 мар 08:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Марлон Вера: "Буни билар эдим..."
Эквадорлик UFC жангчиси Марлон Вера UFC 299 турнири доирасида америкалик Шон О'Мэллига қарши кечган чемпионлик жанги ҳақида гапирди.
У бу жангда очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган эди.
"Меҳнат қилишда давом этаман. Албатта қайтаман, яна ўсаман ва чемпион бўламан, бу кун келади. Бир-биримиз ҳақида нима дейишимиздан қатъий назар, мен О'Мэллининг зарба техникаси яхши эканлигини билардим. Жанг охирида мен унинг танасига ажойиб зарба бергандим, лекин давом этиш учун вақт етмади. У мендан яхшироқ эди", деди Вера.
Бу Вера ва Шон ўртасидаги иккинчи жанг бўлди. Дастлабки қарама-қаршиликда Веранинг қўли баланд келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар