UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

10 мар 18:09
Янгиликлар

Дзюдо

Марокаш Гран-приси. Хуррамов бронза учун курашади

Теглар :  ХуррамовДзюдо
Бугун Марокаш давлатида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етади.

Мусобақанинг сўнгги кунида жами 5та вазн тоифасида баҳслар ўтказилмоқда. Эркаклар ўртасида -90, -100 ҳамда +100 кг, аёллар ўртасида эса -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 

Бугун татамига чиқувчи тўрт нафар дзюдочимиздан фақат бирида медални қўлга киритиш учун имконияти бор. -100 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммадкарим Хуррамов бироздан сўнг ўтиш баҳсида канадалик Шеди Алнахасга қарши татамига чиқади. Ғолиб спортчи бронза медали учун кечадиган учрашувда иштирок этади. 

Маълумот учун, Хуррамов ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлади. У аввалига венгриялик Залан Охат, кейин жазоирлик Лайс Боуякубни мағлуб этди. Ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда эса бельгиялик Тома Никифоровга имкониятни бой бериб қўйди.   

Ушбу вазн тоифасидаги иккинчи дзюдочимиз Шерали Жўраев эса голландиялик Симеон Катаринадан устун келди. Лекин қозоғистонлик рақиби Айбек Серикбаевга ютқазиб, мусобақадаги иштирокини тўхтатди.


Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг