UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0

13 окт 15:15
Янгиликлар

Футбол

Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Халқаро учрашувлар ҳар доим биз учун синов бўлади, айниқса рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётган бўлса.

Жаҳон чемпионати келаси йили бўлиб ўтади, бу катта масъулият юклайди. Бундай нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўриш ғоят муҳим.

Бугунги кунда барча ўйинлар, ФИФА рейтингидан қатъи назар, тенг кучли рақиблар ўртасида ўтади. Ҳеч қачон ўйин осон ёки қулай бўлишини кутмайсиз. Оддий учрашув бўлишини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Футболда нима бўлишини башорат қилиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу спорт турида натижалар олдиндан номаълум бўлади", деди 70 ёшли мутахассис.

Шунингдек, чап қанот ҳимоячиси Марсело Сараччи шундай фикр билдирди:

"Қизиқарли ўйин бўлади, чунки унда кейинги жаҳон чемпионатига йўлланма олган икки жамоа беллашади. Кўплаб футболчилар учун бу муҳим синов ва биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Доминикан Республикаси билан таққослаганда, Ўзбекистон жисмонан бақувват, кучлироқ ва ҳаракатчан жамоа. Жаҳон чемпионати олдидан эса уларнинг тайёргарлиги анча юқори мотивация билан ўтмоқда", деди жамоа сардори.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Уругвай учрашуви бугун, 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг