28 ноя 15:46
Янгиликлар
Теннис
Мавсумнинг энг кўп эйс зарбаси муаллифи маълум
Теннис бўйича ATP мавсуми якунига етди ва ташкилот йил якунлари сарҳисобини бошлади.
Жумладан, Александр Зверев 2024 йилги мавсумнинг энг кўп эйс зарбаси муаллифига айланди. Германиялик теннисчи мавсумда 797 та эйс зарбасини амалга оширган.
Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўриндан польшалик Хуберт Гуркач 736 та эйс билан жой олди. Америкалик Тэйлор Фритц 725 та эйс зарбаси билан кучли учлликка якун ясаган. АҚШ теннисчиси Бен Шелтон (619), россиялик Андрей Рублёв (578) кейинги поғоналарни банд этишди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар