UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

05 июл 15:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди

UFC собиқ чемпиони Камару Усман жанубий африкалик Дрикус дю Плессининг уни жанг шартномасини имзолашга кўндиришгани ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

"Мен февраль ойиданоқ жанг қилишга тайёр эдим — ўшандаёқ жанг сўрагандим. Менга эса: “Биз ҳали билмаймиз”, деб жавоб беришди. Ҳаммамиз қайси жангни хоҳлаганимни яхши биламиз. Мен айнан шу жангни истардим. Ўйлайманки, саҳна ортида кўплаб жараёнлар бўлган. Энди эса Илия билан Ислам ўртасида жанг ташкил қилишга уринишгани ҳақида турли гапларни эшитяпмиз. Мен эса аввалданоқ Ислам билан жанг қилишни хоҳлаганман.

Шунинг учун бу орқа фондаги ишлар анча чўзилиб кетди. Кейин Дрикуснинг номи тилга олинди. Менга жанг таклиф қилинмади, фақат унинг номи айтилди. Мен эса: “Ҳа, майли. Менга фақат чемпионликка олиб борадиган имконият керак. Мен шуни хоҳлайман. Агар менга титул учун жанг бермасангиз, унда мени титулга яқинлаштирадиган рақиб беринг”, дедим.

Шунинг учун бу жанг менга таклиф қилинмаган, фақат тилга олинган эди. Кейин мен: “Хўп, Майамида жанг қиламиз”, дедим. Ҳатто буни ўзим сўрадим ҳам. Кейин эса улар: “Ҳа, Майами жуда яқин, у тайёр бўлмаслиги мумкин”, дейишди. Охир-оқибат ҳам шундай бўлди.

Мен жанг бекор бўлди, умуман бўлмайди деб ўйлагандим. Кейин эса: “Эҳтимол, жанг бўлиб қолар”, деган гаплар чиқди. Табиийки, бундай даражада логистик масалаларни ҳал қилиш керак бўлади ва айнан шу ишлар кетган. Ниҳоят, жанг расман эълон қилинди. Шунда мен: “Жин урсин, бу жанг ҳақиқатан ҳам бўлади шекилли. Унда тайёргарликни бошлайман”, дедим", — деди Усман.

Эслатиб ўтамиз, Усман аввалданоқ UFC чемпиони Ислам Махачев билан жанг қилиш истагини билдирган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг