UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

18 авг 13:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин"

Ислам Махачев Макс Холлоуэйнинг икки камар ҳақидаги баёнотини эътиборсиз қолдирмади.

Холлоуэй россиялик чемпионнинг омма олдида иккита камар билан кўриниш бераётганидан ҳайронлигини билдирган эди, ваҳоланки, у фақат ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони ҳисобланади. Ислам енгил вазндаги чемпионлик камаридан эса ўтган йили воз кечган.

"Билмадим, биродар. Ҳатто уларни шунчаки ушлаб туришнинг ўзи ҳам жуда қийин. Лекин буни сен тушунишининг, сенга тушунтиришим қийин, узр", – деб ёзди россиялик спортчи америкалик жангчининг сўзларига изоҳ берар экан.

Якшанба куни Филадельфияда бўлиб ўтган UFC 330 турнирида Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор муваффақиятли ҳимоя қилди. У беш раунд якунларига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан ирландиялик Йен Мачадо Гэррини мағлуб этганди.

Кетма-кет ўн еттинчи ғалабасини қўлга киритган Махачев UFC тарихидаги энг узун ғалабали серия бўйича янги рекорд ўрнатди ва афсонавий бразилиялик Андерсон Сильванинг 13 йил давомида сақланиб келган аввалги рекордини янгилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг