UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Энтони Жошуа, шубҳасиз, жаҳон боксидаги энг катта юлдуз" - Эдди Хирн 0 19:23​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади 0 19:02Царукян — Топурия ҳақида: "Жанг қила олмайман дейсан, лекин бундай гапларга вақт топасан. Сен масхарабозсан" 0 18:41"Агар Кроуфорд ҳақиқатан ҳам якунлаган бўлса, мен энди уни энг зўри деб ҳисоблайман" - Рой Жонс ким энг зўр боксчи эканлиги ҳақида гапирди 0 18:20"Царукян, шубҳасиз, Топурия учун муаммо яратади" - собиқ чемпион 0 17:59“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради 0 17:38"Кимдир ростдан ҳам Жейк ғалаба қозонади деб ўйлаганмиди?" - Кормье Жошуа - Пол жанги ҳақида 0 17:17Илия Топурия: "Махачев билан жангимни ҳамма кўрмоқчи. Лекин Ислам..." 0 16:56MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди 0 16:35Аббосбек Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча" 0 16:14Бугун Бухорода ATFC ва Brave CF қўшма ММА турнири ўтказилади 0 15:53Разамбек Жамалов Рамзан Кадировнинг ўғли томонидан тақдирланди (ФОТО) 0 15:32Нурсултон билан жанги амалга ошмай қолган енгилмас "Гладиатор" UFC ростеридан чиқарилди 0 15:11ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширмоқчи 0 14:50"Qatar Weightlifting Cup". Нигора Абдуллаева терма жамоамизга 3 та медаль тақдим этди + ФОТО 0

06 авг 14:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачевнинг мураббийи қандай ҳолатда Топурия билан жанг бўлиши мумкинлигини айтди

Теглар :  Хавьер Мендес
Мураббий Хавьер Мендес шогирди Ислам Махачевнинг Илия Топурияга қарши жанги амалга ошиши мумкинлигини айтди.

"Топурия ва Махачев ўртасидаги жанг — бу ҳозирги пайтда UFCдаги энг асосий жанг ҳисобланади. Аввал бундай жанг сифатида Жонс — Аспиналл қарама-қаршилиги кўрсатилган эди. Аммо агар Ислам кейинги жангини ютса, ундан сўнг Топурия билан тўқнаш келади.

Топурия ўзининг Исламга қарши эҳтимолий жангини қандай тарғиб қилаётгани менга ёқмоқда. Бу орқали у кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. У қанчалик кўп "треш-ток" қилса, шунчалик кўпроқ мухлислар ушбу жангни кўришни хоҳлайди. Шу билан бирга, Топуриянинг жангчи сифатида қилаётган ишлари ҳам фахрланишга арзийди. У жуда кучли ва вазн тушириш билан муаммоси йўқ.

Унга қарши жанг — Ислам учун ажойиб имконият. Махачевнинг асосий мақсади — ярим ўрта вазндаги (77 кг) чемпионлик камарини қўлга киритиш. Агар у бу камарни олса, ундан кейин ёки биз енгил вазнга тушамиз, ёки Топурия юқорига чиқади. Аммо UFC буларнинг ҳеч биридан манфаатдор бўлмаса, бу рўй бермайди. Энг аввало, биз навбатдаги жангда ғалаба қозонишимиз керак", — деди Мендес Bloody Elbow нашрига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг