UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

31 мар 11:07
Янгиликлар

Теннис

Майами "Мастерс" финалида сенсация! 19 ёшли "болакай" ўзидан салкам 20 ёш катта Жоковични мағлуб этди

АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир чехиялик 19 ёшли Якуб Меньшикнинг ғалабаси билан якунланди.

ATP рейтингида 54-ўринни эгаллаб турган Якуб фаолиятидаги илк совринни "Мастерс" мусобақасида, теннис афсонаси, дунёнинг айни пайтдаги бешинчи ракеткаси Новак Жоковични мағлуб этгани ҳолда қўлга киритди. Меньшик 2 соату 5 дақиқа давом этган финал баҳсида 7/6(4), 7/6(4) ҳисобида зафар қучди. 

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 1:1. 19 ёшли Меньшик 14, 37 яшар Жокович 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 1 тадан қўшхатога йўл қўйган. Ҳар икки теннисчи ҳам биттадан брейкка эришди. 

Меньшик ўзи учун тарихий турнирдан 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 124 минг 380 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритди. У янгиланган рейтингда Топ-30`да дебют қилади. Якуб "Мастерс" чемпиони бўлган иккинчи чехга айланди. Бундан роппа-роса 20 йил олдин Томаш Бердих бу натижага эришганди. 

Агар Жокович финалда ғалаба қозонганида, фаолиятидаги 100-совринга эга чиққан бўларди. У вице-чемпионлигидан 650 очко ва $597,890 ишлаб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг