27 мар 08:13
Янгиликлар
Теннис
Майами (WTA). Петра Квитова Векичга "чиқиш эшиклари"ни кўрсатиб қўйди
Майамидаги нуфузли теннис турнирининг аёллар ўртасидаги баҳслари ҳам муросасиз курашлар остида давом этмоқда.
Дунёнинг 12-ракеткаси, чехиялик Петра Квитова 1/16 финал учрашувида WTA рейтингида 20-ўринни эгаллаб турган хорватиялик Донна Векични қийинчилик билан таслим этди - 6/4, 7/6(3).
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган бешинчи учрашуви эди - 4:1, Петра фойдасига. Квитова 7, Векич эса 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Чехиялик теннисчи энди нимчорак финалда россиялик Варвара Грачёвага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар