22 мар 08:37
Янгиликлар
Футбол
Мбаппе "Реал"да икки жамоадоши билан бир хил маош олади
"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал"га ўтишга яқин турибди.
Франциялик футболчи Ла Лига грандига эркин агент сифатида қўшилади, чунки унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади.
Фабрицио Романонинг ёзишича, "Реал" Мбаппе билан маош борасида келишувга эришган. 25 ёшли футболчи тахминан Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем билан бир хил — йилига 20,8 миллион евро маош олади.
Ҳавола :
Фикрлар