UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

19 май 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мексикада ўтадиган UFC 320 турнирининг асосий жанги айтилди

13 сентябрь куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида рақамланган UFC 320 турнири бўлиб ўтади.

Вазиятга яқин манбаларнинг хабар беришича, ярименгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Александр Волкановски ушбу турнирнинг асосий жангида октагонга чиқиши мумкин. Австралиялик чемпионнинг рейтингда тўртинчи ўринни эгаллаб турган Яир Родригесга қарши жанг ўтказиши айтилмоқда.   

Бу маълумотни таниқли менежер Али Абдел-Азиз ҳам тасдиқлади. Волкановски ва Родригес сўнгги бор 12 апрель куни Майамида ўтган UFC 314 турнирида ўз жангларини ўтказган эди. Алекс вакант қолган чемпионлик камари учун кечган беш раундлик жангда Диего Лопесни очколар эвазига мағлуб этган бўлса, мексикалик собиқ Bellator чемпиони Патрисио "Питбуль" Фрейредан устун келганди.

Агар чиндан ҳам Волкановски - Родригес жанги амалга ошса, у ҳолда бу реванш мақомидаги тўқнашув бўлади. 2023 йилнинг июль ойида ўтган илк жангда Волкановски учинчи раундда Яирни техник нокаутга учратиб, ярименгил вазндаги UFC чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг