23 май 16:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Менда бокс юзига айланиш учун барча имконият бор" - Гарсия
WBC йўналишида яримўрта вазн чемпиони Райан Гарсия бокснинг асосий юлдузига айланиши мумкинлигига ишонишини айтди.
"Энди мен жаҳон чемпиониман. Албатта, жанг қилишда ва боксни оммалаштиришда давом этишни хоҳлайман. Мен ортимдан бутун бир ёш жангчилар авлодини эргаштирдим — улар аввал машҳур бўлишди, энди эса жаҳон чемпионларига айланишди.
Шунинг учун менда бокс юзига айланиш учун барча имконият бор. Энди эса буни ишга садоқатим ва келажакдаги жангларим билан исботлашим керак", — деди Гарсия Bad Left Hook порталига.
Ҳавола :
Манба : Bad Left Hook
Фикрлар