UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

16 мар 19:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо қачон ва қаерда фаолиятини давом эттириши маълум бўлди

Теглар :  Мэнни Пакьяо
Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 2021 йил августида спортни тарк этганини эълон қилган Мэнни Пакьяо яна жанг ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда MP Promotions президенти Шон Гиббонс маълум қилди. 

Гиббонснинг сўзларига кўра, Пакьяо ярим ўрта вазнда Конор Беннга қарши жанг ўтказиш учун музокаралар олиб бормоқда. Ушбу жанг 3 июнь куни Абу-Дабида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бенн ўзининг жавоб жанги учун яна иккита рақибни ҳам кўриб чиқмоқда: Келл Брук ва Крис Юбанк.

Эслатиб ўтамиз, Мэнни Пакьяо сўнгги жангини 2021 йилда ўтказган ва WBC чемпионлиги учун бўлиб ўтган баҳсда кубалик Йорденис Угасга мағлуб бўлган. Шунингдек, ўтган йили у Филиппин президентлигига номзодини қўйган ва ютқазган.

Шу йилнинг январь ойида Пакьяо Япониянинг ММА промоутерлик компанияси Rizin FF билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг