UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

25 фев 07:22
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Мераб Двалишвили янги Лига билан шартнома имзолади + ФОТО

Ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили ўзини янги Лигада синаб кўрмоқчи.

Грузиялик аралаш яккакураш устаси Real American Freestyle профессионал кураш лигаси билан шартнома имзолади. Унинг дебют беллашуви 18 апрель куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган RAF 8 турнири кардини тўлдиради. Ташкилот Мераб билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Унинг рақиби кейинроқ ошкор этилади. 

Эслатиб ўтамиз, Мераб Двалишвили ўтган йилнинг декабрь ойида россиялик Петр Янга ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазиб, чемпионлик камарини бой берганди. Ян ва Двалишвили ўртасидаги учинчи жанг шу йилнинг ёзига режалаштирилган.

Аввалроқ маълум бўлишича, RAF лигасига Двалишвилининг дўсти ва спарринг шериги Алжамейн Стерлинг ҳам қўшилди. У қисқа муддатда жангни қабул қилди ва Чед Мендеснинг ўрнини эгаллайди. Стерлинг шу ҳафта охирида RAF 6 турнирида енгил вазн тоифасида UFC ва WEC собиқ чемпиони Бенсон Хендерсонга қарши курашади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг