UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

12 апр 15:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мераб Двалишвили йил охиригача иккита жанг ўтказади

Буруннинг синиши Мераб Двалишвилининг ёзда Пётр Ян билан принципиал трилогияни якунлашига тўсқинлик қилмайди.

Бу ҳақда грузиялик жангчи MMA Junkie нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бу йил иккита жанг ўтказмоқчиман: ёзда Петр Ян билан трилогияни якунлайман ва йил охиригача яна битта жанг ўтказаман. Мен фаол бўлишни ва севган ишимни давом эттиришни хоҳлайман. Чемпион бўламанми ёки йўқ, шунчаки иложи борича кўпроқ жанг қилишни истайман, чунки бу мени бахтли қилади. Ютаманми ёки ютқазаманми, қўлимдан келганини қиламан", - деди Двалишвили.

Декабрь ойида энг енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини йўқотган Двалишвили россияликка қарши жангдаги мағлубиятининг сабаби жисмоний эмас, балки психологик хусусиятга эга деб ҳисоблайди.

"Бахтли бўлганимда ва завқ олганимда, мен одатда яхши ўйнайман. Ўйлашимча, Пётр билан бўлган сўнгги жангда менга айнан шу етишмади. Мен ҳаддан ташқари зўриққан ва эътиборли эдим. Кейинги сафар мен ўзим бўламан", - дея қўшимча қилди собиқ UFC чемпиони.

Айни пайтда Ян ва Двалишвили ўртасидаги учинчи жанг расман эълон қилинмаган, аммо назарий жиҳатдан у жорий йилнинг июль ёки август ойларида бўлиб ўтиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг