UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0

11 июн 12:26
Янгиликлар

Теннис

Mersedes Cup. Истомин - Кольшрайбер учрашуви эртага ўтказилади

Бугун Германиянинг Штутгарт шаҳрида теннис бўйича нуфузли “Mersedes Cup” турнирининг асосий тўр баҳслари бошланади.

Майсали кортлардаги ушбу мусобақада ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этади. Рейтингда тобора пастлаб бораётган мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада кучли рақибга қарши кортга чиқади. 

Истомин биринчи босқичда мезбонлар вакили, мусобақанинг бешинчи сараланган теннисчиси Филипп Кольшрайбер билан муносабатларига ойдиндик киритиб олади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланиши белгилаб қўйилган. 

Таққослаш учун, Денис Истомин бугун эълон қилинган рейтингда роппа-роса 100-ўринни эгаллаб турибди. Кольшрайбер эса 22-поғонадан жой олган. Теннисчилар шу кунгача ўзаро 5 маротаба учрашишган. Ана шу баҳсларнинг 3тасида Денис, қолган 2тасида Филипп ғалаба қозонган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг