UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0

07 окт 08:38
Янгиликлар

Футбол

Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО

7 октябрь кунга ўтар кечаси Аргентина ва Бенин миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин жанубий америкаликлар ҳужумчиси Лионель Месси учун миллий жамоа сафидаги сўнгги ўйинга айланди. Буэнос-Айресдаги “Монументаль Антонио Веспуччи Либерти” стадионида кечган учрашув “альбиселесте”нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида Николас Отаменди ва Нико Пас ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, яна бир голга 11 метрли жарима зарбасини аниқ ижро этган юлдузли ҳужумчи Лионель Месси муаллифлик қилди. Бундан ташқари, ҳужумчи иккита голли узатмани ҳам амалга оширди.

Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги дебютини 2005 йилнинг август ойида Венгрияга қарши кечган ўртоқлик ўйинида (2:1) ўтказганди. У терма жамоа таркибида жами 208 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та гол ва 68 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у жамоа билан бирга Жаҳон чемпионати-2022, икки карра Америка Кубоги (2021, 2024) ҳамда Финалиссима (2022) ғолибига айланган.

Аргентина терма жамоасидан кетиш қарорини Месси АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг қабул қилган ва бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган мактубида маълум қилганди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг