25 май 14:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Мэйвезер билан жанг Сауль Альвареснинг фаолиятига нуқта қўйиши мумкин эди"
WBC президенти Маурисио Сулейман Сауль Альварес ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Альварес ўз номини яратиш учун ҳалиям меҳнат қилмоқда. У ёш, фаол ва буюк боксчи бўлиш истагида ёнмоқда. Сауль хатолардан ҳулоса чиқариши менга ёқади. Масалан, у Флойд Мэйвезерга қарши жанг қилганида жуда ёш эди. Мағлубият унинг фаолиятига нуқта қўйиши мумкин эди.
Лекин Сауль қайта олди. У Мэйвезер билан жангдан тўғри сабоқ олди ва рақобатбардош спортчига айланди. Ўйлайманки, у фаолиятини тугатгунича бокс тарихидаги энг яхши жангчилардан бири бўлади", - деди Сулейман.
Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес 2013 йилда Флойд Мэйвезерга қарши жанг қилган ва ўшанда фаолиятида ҳозирча ягона бўлиб турган мағлубиятини қабул қилиб олган.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар