11 ноя 08:32
Янгиликлар
Бокс/ММА

Мирафзал Ахтамов «Fury FC» промоушени билан шартнома имзолади
ММА жангчимиз Мирафзал Ахтамов АҚШ промоушени билан шартнома имзолади.
Мирафзал Ахтамов «Fury FC» ММА промоутерлик компанияси билан келишувга эришди. Унга кўра, шартнома бир йил муддатга мўлжалланган. Ушбу вақт мобайнида Аҳтамов 4 та жанг ўтказиши белгиланган. Биринчи жанг 19 декабрь куни Техасда «Fury FC 55» турнири доирасида америкалик Метю Муни(6-2-0)га қарши бўлади.
Маълумот учун, Ахтамов «Амир Темур» спорт клуби аъзоси ҳисобланади.
olamsport.com сайти Мирафзал Ахтамовнинг янги промоушендаги фаолиятига омад тилайди!
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар