UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Мен қилган хатони сен такрорлама". Сен-Пьер Махачевга маслаҳат берди 0 18:39Исраэль Адесанья кейинги жангини қачон ва кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 18:17"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди 0 17:52"Жонсни қочди деб ўйламайман, у шунчаки ММАдан кетмоқчи эди" - Илия Топурия 0 17:25Андижонда Ўзбекистон кубоги якунланди, сўнгги кун оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 17:01Махачев ўзи ҳақиқатдан ҳам ҳурмат қиладиган икки рақибни айтди — у Царукян ва Оливейра эмас 0 16:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади 0 16:16"У албатта қайтади". Собиқ чемпион Жон Жонснинг кетганига ишонмайди 0 15:52Илия Топурия қайси рақибни ўзига муносиб деб ҳисоблашини айтди 0 15:29UzChess Cup сўнгги тури якунланди. Уч шахматчи бир хил очко жамғарди. Энди нима бўлади? 0 15:20"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин 0 14:59Қозоғистон бокс терма жамоаси Головкиннинг мураббийини ортга қайтарди 0 14:38Эркин курашчиларимиз U-17 Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади 0 14:17Шаҳрам Ғиёсов янгиланган The Ring рейтингида нечанчи ўриндан жой олди? 0 13:56"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин 0

28 июн 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мирафзал Ахтамов: "Тезроқ UFC'га ўтишим учун битта чиройли жанг ва ғалаба керак"

Хабар берганимиздек, яримўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Мирафзал Ахтамов кейинги жангини АҚШда ўтказади.

У 2 август куни АҚШнинг Нью-Йорк штати, Саламанка шаҳрида бўлиб ўтадиган LFA 189 турнири доирасида америкалик Жеффри Крейг билан тўқнаш келади.

Бўлажак жанг олдидан Мирафзал Ахтамов olamsport.com мухбири билан суҳбатда Дана Уайт даъвогарлар сериясида жанг қилиши мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Менежерим Шон Шелби билан алоқада бўлиб турибди. Дана Уайтнинг даъвогарлар серияси август ойидан октябрга қадар давом этади. LFA билан шартнома қилганимизнинг сабаби, бу бизга захира варианти бўлади. Агар даъвогарлар сериясидан жанг ола олмасак, LFA'да жанг қиламан. 

Агар DWCS жанг берса, LFA'даги жангимни бекор қилиб, даъвогарлар сериясида иштирок этаман. Тезроқ UFC'га ўтишим учун ҳозир менга битта чиройли жанг ва ғалаба керак. Рақибим аниқ, у америкалик. Жанг 2 август куни Нью-Йоркда бўлади", деди Ахтамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг