26 янв 12:12
Янгиликлар
Теннис

Мирза фаолиятидаги сўнгги "Катта Дубулға" турнири аралаш жуфтлик баҳсларида финалга чиқди
Ҳиндистонлик теннисчилар Саня Мирза ва Рохан Бопанна Австралия Очиқ чемпионатининг аралаш жуфтлик баҳсларида финалга чиқишди.
Ярим финалда улар учинчи рақам остида сараланган Нил Скупски ва Дезире Кравчикни 7/6(5), 6/7(5), 10/6 ҳисобида мағлуб этишди.
Бу жуфтликда собиқ 1-ракетка Мирза фаолиятидаги сўнгги "Катта Дубулға" турнирини ўтказмоқда. У февраль ойида Дубайдаги турнирдан сўнг спортчилик фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.
Australian Open бош соврини учун Мирза ва Бопанна Луиса Стефани ва Рафаэль Матос билан беллашади. Учрашув шанба куни "Род Лэйвер Арена"да бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар