UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Baku турниридан ОНЛАЙН 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0 19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0

16 июн 16:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММА: Ўзбекистонлик спортчи Алматида жанг қилади

Теглар :  EFC
Мазкур EFC мусобақасини жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов бевосита кузатиб боради.

Эртадан кейин 18 июнда Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги “Almaty Arena” спорт мажмуасида аралаш жанг бўйича ўтказиладиган EFC 37 халқаро турнирида 13 та жуфтлик октагонга кўтарилади, дея хабар тарқатди Vеsti.kz сайти.

Эътиборлиси, Алмати турнирда ҳамюртимиз Дадахон Хасанов ҳам ғолиблик учун жанг олиб боради. Ҳамюртимиз ушбу жангда тожикистонлик Раджабали Файзидиний билан ғолиблик учун курашади.

Мазкур мусобақанинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири, мусобақаларни бевосита кузатиш учун Алматига аралаш жанг бўйича енгилмас жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам ташриф бюради.

Қозоғистондаги интернет тармоқларининг хабар беришича, 18 июндаги аралаш жангларни бевосита спорт мажмуада кўриш учун мухлислар ўртасида Нурмагомедов номидан махсус билетлар танлови эълон қилинди. 

Алмати октагонидаги асосий жанглар россиялик спорт фахрийси Шамил Завуров ва бразилиялик РикардоТирлони ўртасида кечади.


EFC 37 халқаро турнирининг тўлиқ карди қуйидаги кўринишни олган:

1. Виталий Радионов (Қозоғстон) - Шамиль Магомедов (Россия);

2. Дмитрий Михайлиди (Россия) - Рамин Султанов (Озарбайжон);

3. Ахубег Омаров (Россия) - БаймуратСайтиев (Қирғизистон);

4. Жора Айвазян (Россия) - ЖиргалбекЭмилбеков (Қирғизистон);

5. Шахбан Алхасов (Россия) - Юрий Ермоленко (Россия);

6. Дадахон Хасанов (Ўзбекистон) - Раджабали Файзидини (Тожикистон);

7. Дияр Нургожай (Қозоғистон) - Вадим Литвин (Беларусь);

8. Исатай Темиров (Қозоғистон) - Денис Измоденов (Россия);

9. Санжар Адилов (Қозоғистон) - Ильмиямин Джавадов (Россия);

10. Тьяго Бонифацио (Бразилия) - Валерий Грицутин (Россия);

11. Михаил Малютин (Россия) - Умиджон Мусаев (Тожикистон);

12. ЖасуланАкимжан (Қозоғистон) - Роман Авдал (Россия);

13. Шамиль Завуров (Россия) - РикардоТирлони (Бразилия).


Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг