UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0

12 апр 07:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММАчимиз финалда ўз юртдоши билан жанг қилишдан бош тортди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш жанг санъатлари - ММА бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этно турнирида иқтидорли спортчимиз Абдулазиз Ўтамуродов чемпионлик камарини қўлга киритди.

Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон спортчилари ўртасида ўтган мазкур турнирда Абдулазиз Ўтамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан ўғлини техник нокаут билан мағлубиятга учратди. Бекзод Нурматов эса яна бир Қирғизистон вакили Жакип Туганбаевни иккинчи раундда оғритувчи усулни қўллаган ҳолда таслим қилди. Шу тариқа сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига икки ҳамюртимиз йўл олди.

- Мазкур турнир қоидаларига мувофиқ мен ва Бекзод финал учрашувида ўзаро жанг қилишга рози бўлмадик, - дейди А.Ўтамуродов. - Шу боис мусобақа ташкилотчилари ҳар биримизга “Батир баши” IV этно турнирининг камарини тақдим этди. Мусобақаларда ғалаба қозонишимда мураббийларимнинг маслаҳати ва қўллаб-қувватлаши муҳим омил бўлмоқда. Келгусида бундан ҳам юқори натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини янада юксалтиришда бор кучим ва маҳоратимни ишга соламан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 апр 08:15:22
Dilshot Solihov
Qoyil biz uchin ikalelayam chimpiyon.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг