UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

13 апр 10:20
Янгиликлар

Теннис

Монте-Карло "Мастерс" бош соврини ва миллион доллар кимга насиб этди?

Монте-Карло шаҳрида мавсумнинг биринчи грунт қопламали "Мастерс" турнири ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ҳамда иккинчи ракеткалари - испаниялик Карлос Алькарас ва италиялик Янник Синнер ўзаро тўқнаш келди. Икки соату 15 дақиқа давом этган баҳсда Синнер рейтинг пешқадамини 7/6(5), 6/3 ҳисобида мағлуб этиб, Монте-Карло "Мастерс" чемпионига айланди.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон Карлос 11:7 ҳисоб кўринишида олдинда бормоқда. Синнер чемпионлиги эвазига 1000 рейтинг очкоси ҳамда 974 370 евро мукофот пулинни қўлга киритди. Вице-чемпион Алькарас эса ушбу "Мастерс" турниридан 650 очко ҳамда 532 120 евро ишлаб олди. 

Бундан ташқари, 24 ёшли итальян теннисчиси 1990 йилда "Мастерс" пайдо бўлганидан бери кетма-кет тўртта турнирда ғалаба қозонган учинчи теннисчига (Новак Жокович ва Рафаэль Надалдан кейин) айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг