UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

07 ноя 09:37
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ допингга қарши кураш мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилди

Теглар :  АнтидопингМОҚ
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Допингга қарши кураш: эришилган натижалар, ахлоқий, ҳуқуқий ва тиббий жиҳатлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов, шунингдек халқаро ва маҳаллий мутахассислар иштирок этишди.

Конференцияда дастлаб Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Витольд Баньканинг иштирокчиларга йўллаган видеомурожаати тингланди. Унда WADA раҳбари юртимизда нафақат спорт, балки, антидопинг соҳасига ҳам ҳукумат даражасида эътибор берилаётганлиги, бунинг натижасида Ўзбекистон антидопинг соҳасида ривожланган давлатларнинг 1-гуруҳидан жой олганлигини алоҳида таъкидлади ва конференция ишига омад тилади.

Шундан сўнг, Шаҳрулло Маҳмудов ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон ареналарида катта натижаларга эришаётганлиги ва бу каби тадбирлар уларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишини айтиб ўтди. Конференция давомида Абдушукур Садиков Ўзбекистонда допинг муаммолари ва имкониятлар (“Ўзбекистонда антидопинг фаолиятининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари”) мавзусида маъруза қилди ва шу билан конференция ўз ишини бошлади.

Тадбир давомида Жанубий Корея, Литва, Польша, Туркия, Қозоғистондан таклиф этилган экспертлар ва маҳаллий мутахассислар допингга қарши курашни ҳуқуқий тартибга солиш, миллий антидопинг қоидаларини ишлаб чиқиш, соҳага оид ҳуқуқий меъёрларни такомиллаштириш, шунингдек, спортда тақиқланган моддалардан терапевтик истисно тарзида фойдаланиш масалалари юзасидан тематик тақдимотлар ўтказишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг