16 июл 18:46
Янгиликлар
МОҚ Осиё ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўладиган спортчи номини маълум қилди
Бугунги кунгача ушбу мусобақанинг очилиш маросимида қайси спортчимиз байроқдор вазифасини бажариши масаласи очиқ турганди. Бугун ушбу шарафли вазифа юртдошларимиздан қай бирига ишониб топширилиши маълум бўлди.
Унга кўра, мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори этиб Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби ҳисобланган боксчимиз Исроил Мадримов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов аввалги Осиё ўйинларида финалгача етиб борган ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритганди. Биз бу сафар Исроилдан олтин медаль кутиб қоламиз.
Маълумот учун, 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида ушбу вазифа жаҳонга машҳур дзюдочимиз Ришод Собировга ишониб топширилганди.
Фикрлар
Инчонда финалда утизвадинг,
Энди махкам турарсан.
Тажрибанг 150 фоиз узгарди.