UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

09 янв 21:50
Янгиликлар

Спорт курашлари

МОҚ раҳбари юнон-рум курашчилар билан учрашди

Янги йил байрами сабаб юзага келган қисқа муддатли танаффус якунланиб, спортчилар яна ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда мусобақаларга қайтишди.

Жумладан, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам пойтахтда жам бўлди. 

Режа бўйича "классикларимиз" 11-18 январь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ўтказиладиган "Gran Prix Zagreb Open 2021" турнирида иштирок этишади. Бу юнон-рум кураши терма жамоамизнинг бир йиллик танаффусдан сўнг қатнашадиган биринчи халқаро мусобақаси ҳисобланади. 

Загреб турнири якунига етиши билан Хорватия давлатининг Пореч шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. "Gran Prix Zagreb Open 2021" мусобақаси қатнашган аксарият терма жамоалар 18-29 январь кунлари оралиғида ўтказиладиган ушбу халқаро машғулотларда иштирок этади. 

Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги юнон-рум курашчиларимиз 11 январь куни тонг саҳарда Хорватияга жўнаб кетишади. Сафар олдидан Миллий олимпия қўмитасида терма жамоамиз аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, раис ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушукур Садиков, терма жамоа мураббийлари ҳамда курашчилар ҳозир бўлишди.       

Р.Шоабдураҳмонов учрашув чоғида терма жамоанинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида суҳбатлашди. Уларнинг оилавий шароити, қийнаётган муаммолари билан қизиқди. Кичик муаммо ҳам масъулиятли мусобақага тайёргарлик кўраётган спортчига салбий таъсир ўтказиши, пировардида натижалар кутилганидек бўлмаслиги айтилди.

"Рио Олимпиадасида 4 нафар юнон-рум курашчимиз иштирок этган бўлиб, якунда битта бронза медали қўлга киритилганди. Бу сафарги натижа аввалгисидан яхши бўлиши шарт. Чунки, давлатимиз томонидан олимпиячиларимизнинг тайёргарлиги учун жуда катта эътибор қаратилмоқда, сармоя ҳам олдинги Олимпиада билан таққослаганда икки баробар кўп. Шунга яраша натижа бўйича талаб ҳам жиддий бўлади. Пандемия сабаб юзага келган вазият, мусобақаларнинг деярли ўтказилмагани, руҳий тушкун ҳолат ҳеч қанақасига баҳона бўла олмайди. Боиси, бутун дунё бир хил шароитда бўлди. Бошқалардан кам жойимиз йўқ. Қандай муаммо бўлса, ҳозир айтиб қолинглар. Олимпиадагача олти ойдан кам вақт қолди. Икки юз кун бир зумда ўтиб кетади", - деди МОҚ раиси.   

Таъкидлаш жоиз, Хорватиядаги мусобақада биринчи рақамли юнон-рум курашчиларимиз гиламга чиқади. Турнир якунланганидан сўнг иштирокчи давлат курашчилари ўртасида халқаро ўқув-машғулот йиғини ҳам ўтказилади. 

"Биз бу мусобақа ва машғулот йиғини орқали Қозоғистонда ўтказиладиган Осиё лицензион турнирига тайёргарлик кўрамиз. Курашчиларимизнинг камчиликларини биламиз. Шу пайтгача ўтказилган машғулотларда уларни бартараф этиш бўйича иш олиб бордик. Ҳозирда Олимпиадага 3 та лицензия қўлга киритилган. Осиё лицензион турнирининг ўзидаёқ йўлланмалар сониини тўлиқ ҳолатга келтирмоқчимиз. Сўнгги имконият май ойида Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтадиган жаҳон лицензион турнирида бўлиши керак. Биз Осиёнинг ўзидаёқ йўлланмалар масаласини ҳал қилмоқчимиз", - деди терма жамоа катта мураббийи Равшан Рўзиқулов. 

Ўз ўрнида терма жамоанинг ҳар бир аъзоси максимал натижа кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишга ваъда беришди.      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг