UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

26 фев 16:42
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда антидопинг масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Теглар :  Антидопинг
Бугун, 26 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (UzNADA) ташаббуси билан антидопинг масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Токиодаги XXXII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида ўтказилган семинарда Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон спорт федерация ва ассоциацияларидан ташриф буюрган мутасаддилар ва шифокорлар, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Семинарда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) эксперти, Қозоғистон Миллий антидопинг маркази директори Майра Бакашева тақдимот ўтказди.

Семинар давомида спортчилар манфаатини ҳимоя қилиш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди. Спортчи, мураббий, тиббий ва техник ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, спортда ҳалолликни таъминлаш масалалари ўрганилди. Ҳар 5 йилда янгиланиб турадиган Бутунжаҳон антидопинг кодекси кўриб чиқилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг