UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

22 янв 13:16
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда байрам муносабати билан бир гуруҳ спорт фахрийлари тақдирланди

Замонавий спортдаги муваффақиятларни фахрийларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Зеро, уларнинг бой тажрибаси ва билими сабаб ўзбек спорти йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Фахрийларимизнинг мана шу ёшда ҳам ёш атлетларимизни қўллаб-қувватлаши эса кишини хурсанд қилади. Айниқса, фахрийларимизнинг бизни соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт сари чорлаши мақтовга сазовор.

Кеча МОҚнинг 28 йиллиги муносабати билан қўмитанинг ташкил этилишида, юртимизда Олимпия ҳаракати ва Олимпизм ғояларини тарғиб қилишда фаол бўлган бир гуруҳ ўзбек спорти фахрийлари тақдирландилар. Мазкур тадбирда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президентлари Сакен Полатов ҳамда Азизжон Камилов, Ўзбекистон спорт фахрийлари Кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

“Спорт ҳар йили юртимиз бўйлаб кенг оммалашиб бормоқда. Атлетларимиз эса юксак ғалабаларга эришиб, мамлакатимизнинг ўзига хос имижини яратишмоқда. Айниқса, оммавий спортнинг ажралмас қисми бўлган Олимпизм ва Олимпия ҳаракати юртимизда кенг ривожланиб бораётир. Буларнинг барчаси мамлакатимиз раҳбарининг эътибори ва ташаббуси самарасидир. Бугун мана шу ерда бутун умри давомида спорт соҳасида ишлаган ва ҳаётини унга боғлаган ўзбек спорти фахрийлари жам бўлишди. Биз уларнинг олдида умрбод қарздормиз. Негаки, мамлакатимизда спортнинг мана шундай ривожланишида уларнинг ҳам муносиб хиссаси бор”, – деди Комилжон Худойберганов.

Шундан сўнг Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Игорь Барабан, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг собиқ раиси Баҳодир Махситов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов сўзга чиқиб, шу пайтгача юзага келган қийинчиликларга қарамасдан ўз мақсадлари йўлида олдинга ҳаракат қилингани, ҳукуматимиз раҳбарияти ва МОҚ эса уларнинг бундай меҳнатини доимо қадрлаб келишини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, сўзга чиққанлар мазкур йил олдимизда турган улкан старт – Токио-2020 Олимпиадасида спортчиларимизнинг муваффақиятли иштирок этишларини тилаб қолишди.

Тадбир якунида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқди.

“Фахрийларимиз – бизнинг ғуруримиз. Улардаги улкан тажриба ва Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Ўзбекистонда спорт янги чўққига чиқмоқда. Биз барча мақсадларга эришамиз. Бунинг учун барчамиз биргаликда меҳнат қилиб, халқимизнинг ишончини оқлаб, юқори марраларни кўзлашимиз керак”, – деди МОҚ раҳбари.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг