UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

18 июн 13:17
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда спорт тизими раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Бугун, 18 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида спорт масалаларига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, шунингдек, спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда спорт соҳасида тўпланиб қолган муаммолар, ташкилий масалалар, жойларда ишнинг бориши, Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

“Бугунги кундаги энг асосий муаммолардан бири спортчилар захираси йўқ эканлигидадир. Бунинг асосий сабаби эса албатта мураббийларга бориб тақалади. Бундай вазиятда қандай спортчилар тайёрлаймиз? Халқаро мусобақалардан сўнг ҳисоботлар чиройли қилиб ёзиб берилади. Аммо, уларнинг таҳлили йўқ. Нима учун муваффақиятсизлик таҳлил қилинмайди? Қачонгача бундай бўлади? Энди федерациялар бунинг учун жавоб беришади.

Ихтисосллаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида иш қандай ташкил қилинган? Улар орқали муносиб захира етишиб чиқяптими? Буни чуқур таҳлил қилиб чиқиш лозим. Балки иқтидорли, аммо маблағи йўқ болалар четда қолиб кетаётгандир? Мусобақаларда мунтазам равишда бир ҳил спортчилар иштирок этиб келишади”, – деди Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов.

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари ҳам мураббийлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди.

“Куни кеча Қўқондаги янги спорт мактабининг очилишига бордик. У ҳусусий спорт мактаби. Бизнинг тизимдаги БЎСМлар давлатдан йилига икки миллиард сўм олсадат бундай даражага чиқа олмаяпти. Энди БЎСМларда олимпия спорт турлари алоҳида тартибга солинади, уларга эътибор кучайтирилади. Бу борада спорт федерациялари билан бирга иш олиб борилади. Мураббийларни тайёрлаш масаласини ҳам қайта кўриб чиқиш керак. Бу бўйича спорт федерацияларидан таклиф кутамиз. Олимпия захиралари коллежида ҳам мураббийлар тайёрлаш йўналишини ташкил қилишимиз лозим. Бу жуда муҳим, алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалардан биридир.

“Спортчиларнинг овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ҳар бир спорт тури бўйича спортчилар турлича калорияли овқатлар истеъмол қиладилар. Оғир атлетикачи билан енгил атлетикачи бир ҳил овқат емайдику? Буни тўғри ўрганиб чиқиб, тизимни йўлга қўйиб олиш лозим. Қолаверса, Олимпия захиралари коллежларининг хеч бирида фитнесс зали йўқ. Уларнинг ҳар бирига фитнесс зал қуриб беришимиз керак. У ерда боксчи ҳам, дзюдочи ҳам, умуман барча спортчилар шуғулланиб, ўз устиларида ишлаши мумкин бўлади.

Керак бўлса БЎСМларни ҳусусийлаштириш ҳақида ўйлаш лозим. Юқорида айтиб ўтганимдек, Қўқондаги спорт мактаби БЎСМлардан ҳам зўр. У ерда барча шароитлар бор.

Навбатдаги масала эса мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштириш, болажонларни спорт билан яқиндан таништиришдан иборатдир. Келажакда Республикадаги МТМларга режа асосида жамғарма ҳисобидан спорт анжомлари олиб берилади. Оммавийлик айнан шу орқали кўтарилади. Улар орқали БЎСМ ва ОЗКларга тайёр спортчиларни етиштириб оламиз. МТМ, мактаб, БЎСМ, ОЗК. Ана сизга тайёр тизим. Шуни йўлга қўйиб олсак лицензия олиш билан мақтаниб юрмаймиз. Нуфузли мусобақаларда улардан ишонч билан медаль кутамиз”, – деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, бугунги кунгача олий маҳорат мактабларига қараб, қуйи бўғинларга эътибор қаратилмаганлиги, бу орқали муаммолар тўпланиб қолганлиги ҳақида гапирилди. Умуман олганда, йиғилиш қизғин муҳокамаларга бой бўлди. Мутасадди ходимлар ва спорт федерациялари масъуллари ОЗКларга қабул қилиш мезонлари, унда нималарга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги бўйича қизғин дебат уюштиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг