UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

20 июн 15:03
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда яна бир таҳлилий-танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бундан бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов бошқарган йиғилишда бир нечта муҳим масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда яқиндагина МОҚ вице-президенти лавозимига тайинланган Сакен Полатов ва Азизжон Камилов, қатор спорт федерациялари раҳбарлари, спорт фахрийлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Рустам Шоабдураҳмонов ўз сўзида спорт тиббиётига эътибор қаратиб, спортчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш механизмига алоҳида урғу берди. МОҚ раҳбари терма жамоага номзод спортчиларнинг кўрикдан ўтказиш сарф-ҳаражатларига кўмаклашиш, умуман ушбу жараёнга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини айтди. Аввалгидек битта кўз шифокорига кўриниш учун МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига келиб ўтириш шарт эмаслиги таъкидланди.  

Шунингдек, Шоабдураҳмонов талабалар спортига ҳам атрофлича тўхталди ва бу йўналишда ислоҳотлар олиб борилишини таъкидлади. Бугунги кунда спортчиларнинг китоб мутолаасига бефарқлиги аччиқ бўлсада, ҳақиқат эканлиги айтилди. 

Бундан ташқари, Рустам Шоабдураҳмонов фахрий спортчилар билан ҳам мулоқотга киришди. Улар билан ҳафтада икки марта учрашиб, мулоқот қилишга келишиб олинди. 

МОҚ раиси ОАВ ходимларига юзланиб, спортда олиб борилаётган ислоҳотларни ёритишда кўмакчи бўлишлари, оммага фақат натижаларни айтиш билан кифояланмасдан, таҳлилий руҳдаги материаллар, спортчиларнинг чемпионлик шохсупасигача босиб ўтган машаққатли йўлни кўрсатиб беришларини сўради. 

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг