UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади 0 19:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 18:55Шахмат. Якуббоев Жаҳон кубогининг чорак финалини ғалаба билан бошлади 0 18:43Остон Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука!" 0 18:22Нилуфар Якуббоева “Mersin Open 2025” турнирининг “А” гуруҳи ғолибаси! 0 18:01Маддалена жамоаси Махачевдан қабул қилинган мағлубиятга муносабат билдирди 0 17:40WTA рейтинги. Топ-100 ўзгаришсиз. Қизларимизда аҳвол қандай? 0 17:19Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди" 0 16:58Шаҳрам Ғиёсов: "Мен ҳеч қачон нокаутнинг ортидан қувмайман" 0 16:37ОАВ: ЖАР 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза бермоқчи 0 16:16Махачев мағлубиятга учраган Жек Делла Маддаленани қўллаб-қувватлади 0 15:55Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди" 0 15:34ATP рейтинги. Алькарас йилни биринчи ракетка сифатида якунлади, теннисчимиз 10 поғона юқорилади 0 15:13Ислам Махачев: "Сизларсиз буни уддалай олмасдим" 0 14:52VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Делегациямизга ҳозирча 4 та медаль тақдим этган енгил атлетикачиларимизнинг иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

18 авг 09:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мозес Итаума навбатда турганлар рўйхатини эълон қилди

Супероғир вазн тоифасининг яқин келажаги сифатида эътироф этилаётган 20 ёшли Мозес Итаума кейинги жангини кимларга қарши ўтказиш истагида эканини очиқлади.

Британиялик боксчи куни кеча Саудия Арабистонида ўтказилган проф бокс оқшомида тажрибали ватандоши Диллиан Уайтни биринчи раунднинг ўзида нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди. 

"Филип Хрговичга қарши жанг мен учун қизиқ туюляпти — аввалроқ у билан фикримиз бир жойдан чиқмаганди. Филип билан ўзаро ҳисоб-китобимиз бор. Лекин ким билан жанг қилишимни промоутер ва менежерим ҳал қилади. Агар улар мендан ким билан жанг қилишимни сўрашча, мен Хрговични танлаган бўлардим", — деди Итаума.

Мозеснинг промоутери Фрэнк Уоррен ҳам бу масалада ўз фикрини билдирди. 

"Итаума учун актуал жанглар бор. Менга Отто Валлин, Филип Хргович ва Чжан Чжилэйга қарши жанглар ёқяпти. Ўйлашимча, биз яқин бир йил ичида шу учта жангга эътибор қаратамиз. Келаси йил ёзда жиддий рақиблар ва албатта чемпионлик жанги ҳақида ўйлай бошлаймиз. Хргович - Дэвид Аделейе ёки Валлин - Чжилей жанглари ғолибини кўриш шахсан мен учун қизиқ бўляпти", — деди функционер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг