28 окт 09:30
Янгиликлар
Мпетши-Перрикар Базелни забт этди
Мусобақа бош соврини дунёнинг 50-ракеткаси бўлиб турган Жованни Мпетши-Перрикарга насиб этди. Франциялик иқтидор эгаси ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган америкалик Бен Шелтонни мағлубиятга учратди - 6/4, 7/6(4). Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 2:0.
Саксон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Мпетши-Перрикар 22, Шелтон 10 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 2 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича кичик устунлик (1 га 0) чемпион томонида бўлди.
Шу тариқа, Мпетши-Перрикар фаолиятидаги иккинчи ATP турнири чемпионлигини (биринчи шу йил май ойида Лионда бўлганди) қўлга киритди. Базелдаги бир ҳафталик меҳнат унга 500 рейтинг очкоси ҳамда 446,045 евро мукофот пули келтирди. Шелтон эса 330 очко ва €239,990 ишлаб олди.
Фикрлар