UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

28 июл 07:31
Янгиликлар

Теннис

Mubadala Citi DC Open. Лейла Фернандес финалда Калинскаяни сочиб ташлади

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри мезбонлик қилган WTA 500 тоифасига кирувчи нуфузли теннис турнири якунига етди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида дунёнинг 36-ракеткаси бўлиб турган канадалик Лейла Фернандес WTA рейтингида 48-поғонада борган россиялик Анна Калинскаяга қарши кортга чиқди. Олтмиш тўққиз дақиқа давом этган учрашувда Лейла рақибасини сезмади - 6/1, 6/2.

Бу теннис маликаларининг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 2:0. Калинская 1, Фернандес 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича мутлақ устунлик ғолиб томонда бўлди - 4 га 0.  

Бу канадалик иқтидор эгасининг мавсумдаги тўртинчи WTA соврини бўлди. Mubadala Citi DC Open турниридаги муваффақиятли иштирок Фернандесга 500 рейтинг очкоси ҳамда 197 570 доллар мукофот пули келтирди. Калинская эса бир ҳафталик меҳнатидан 325 очко ва  121 880 доллар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг