UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0

07 сен 09:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳаммад Шехов IBF камари соҳиби бўлди, қолган уч боксчимиз эса...

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Турнир доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Уларнинг икки нафари ўз вазнларида IBF Intercontinental камари учун жанг қилишди. 

Иккинчи энг енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун кечган жангда бухоролик Муҳаммад Шехов (15-0-1) Осиёнинг кучли чарм қўлқоп усталаридан Зонг Лиу (Хитой, 19-2-0)га қарши рингга чиқди. Ўн раунд тўлиқ давом этган жангда Шехов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва IBF Intercontinental камарини қўлга киритди. 

Афсуски, қолган боксчиларимиз тўлиқ давом этган жангларда ҳакамларнинг қарорига кўра мезбон боксчиларга имкониятни бой беришди. Иккинчи ўрта вазнда IBF Intercontinental камари учун кечган жангда Улуғбек Собиров (14-4-0) россиялик Павел Сильягин (Россия, 15-0-1)га, биринчи ярим ўрта вазнда Жаҳонгир Расулов (7-1-1) Иван Козловский (10-0-0)га, ўрта вазндаги Баҳромжон Фозилов (10-4-3) Жамбулат Бижамов (Россия, 2-0-0)га ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг