UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

16 янв 17:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мураббий америкалик ва ўзбекистонлик боксчилар ўртасидаги фарқни айтди

Ўзбек боксчиларимизнинг Америка Қўшма Штатларидаги мураббийи, собиқ боксчи Жоэл Диас америкалик боксчилар билан ҳамюртларимиз ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

"Биласизми, менда машғулот ўтаётган ҳар бир ўзбекнинг бошқа нормал америкалик жангчидан фарқи - бу, унинг интизоми. Уларга ёшликдан бу нарса уқтирилган. Бу нарса оддий америкаликларда йўқ. Ҳаммаси ҳам эмас албатта, лекин асосан шундай. Ўзбек жангчиларида биргина мақсад бор - жаҳон чемпионлиги. Уларда 100 фоизлик интизом, аниқ мақсад бор. Улар нолишмайди. Ўзбек боксчилари Америкага ўйин-кулгу учун келишмаган. Мана икки тарафнинг фарқи нимада. Мен ўзбек боксчилари билан ишлашни севаман. Сабаби, бу жараёнда мен деярли стресс ҳолатига дуч келмайман. Улар менинг кўрсатмаларимга сўзсиз амал қилишади.

Яна бир ҳайратланарли жиҳат шундаки, улар жуда мулойим ва ҳазилкаш йигитлар. Муроджон Аҳмадалиевни қаранг, у чемпион. Исроил Мадримовни қаранг у яқинда чемпионлик жанги учун рингга чиқади. Шахрам Ғиёсов-чи? Шунга қарамасдан улар жуда ажойиб инсонлар. Улар менинг фарзандларимдек бўлиб қолишган", - деди Жоэл Диас Boxing Social ютуб каналига берган интервьюсида.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг