UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

26 май 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мураббий Мэнни Пакьяонинг рингга қайтишига қарши бўлганди

Таниқли мураббий Фредди Роуч ўзининг 46 ёшли шогирди Мэнни Пакьяо ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо 19 июль куни Лас-Вегасда (АҚШ) жаҳон чемпиони, ярим ўрта вазнда WBC камар соҳиби Марио Барриосга қарши жанг ўтказади.

"Ростини айтсам, мен Пакьяонинг рингга қайтишини хоҳламаганман, чунки у аллақачон энг буюк боксерлардан бири сифатида тарихга кирган ва кўп нарсага эришган. Лекин у ҳали ҳам битта жанги қолганини, ўзини дунёга яна бир бор исботлаши кераклигини айтаверади.

Кунлардан бири, бокс шоуларидан бирида Мэнни хотини билан бирга менинг ёнимга ўтирди. Ва унинг хотини Пакьяони яна бир бор рингда кўришни хоҳлашини айтди. Бу мен учун ҳайратли эди. Чунки аввалроқ у ҳар доим Мэннини боксдан кетишга чақирган эди. Энди эса у ҳам жанг қилишига рози.

Мендан Пакьяо кимга қарши жанг қилиши кераклиги сўралганда, "бу фақат битта жанг бўлади ва у энг яхши рақибга қарши ўтказилиши керак", деб жавоб бердим. Бу шундай рақиб бўлиши керакки, Пакьяо уни рингда тўлиқ назорат қилолсин. Менимча, у бундай рақибни енгишга қодир", — деди Роучнинг сўзларини келтиради Boxing Scene.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг