UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

14 сен 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг Наоя Иноуэга қарши жангини қаердан томоша қилиш мумкин?

Яна бир неча соатлардан сўнг Япониянинг Нагоя шаҳридаги IG Arena мажмуасида йилнинг энг кутилган проф бокс жангларидан бири бўлиб ўтади.

Унда иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ушбу вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича вақтинчалик камар соҳиби бўлиб турган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келади.

Тошкент вақти билан тахминан 16:30 — 17:00 оралиғида бошланиши кутилаётган жангни Telegram платформасидаги Sport Universal канали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Мусобақанинг тўлиқ карди қуйидагича:

Марказий жанг. Иккинчи энг енгил вазнда WBA, WBC, WBO, IBF ва The Ring камарлари учун: Наоя Иноуэ (Япония, 30-0-0) — МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВ (14-1-0);

Энг енгил вазнда WBO камари учун: Йошики Такеи (Япония, 11-0-0) — Кристиан Медина (Мексика, 25-4-0);

Минимал вазн тоифасидаги жанг: Юни Такада (Япония, 16-8-3) — Рюсей Мацумото (Япония, 6-0-0);

Енгил вазн тоифасидаги жанг: Юдай Мураками (Япония, 6-2-1) — Тайга Иманага (Япония, 8-0-0);

Иккинчи ярим енгил вазн тоифасидаги жанг: Еи Го (Япония, 5-0-0) — Сюнпей Охата (Япония, 6-1-0);

Иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги жанг: Тосики Симомати (Япония, 21-1-3) — Хан Сол Ли (Корея Республикаси, 9-7-0);

Энг енгил вазн тоифасидаги жанг: Тайсей Аяно (Япония, 2-2-0) — Юсуке Нава (Япония, 2-5-0).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг