UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0

17 сен 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги юзасидан музокара ўтказилмоқда: эҳтимолий жанг санаси ва рақиби аниқ

Профессионал боксда икки йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини ноябрь ойида ўтказиши мумкин.

Боксга ихтисослашган нуфузли BoxingScene нашрининг маълумот беришича, Аҳмадалиев 27 ёки 28 ноябрь куни "Matchroom Boxing" компанияси томонидан ташкил этиладиган шоуда ҳимоя жангини ўтказади. 

Ўша куни боксчимиз камарларини IBF йўналишида мажбурий даъвогар ва IBF Interim камари эгаси ҳисобланган япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилиши лозим. 

Ҳозирча бу борада якуний қарор эълон қилинмаган. 

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) IBF ва WBA камаралари соҳиби ҳисобланади. У проф рингда 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Япониялик 30 ёшли Иваса эса шу кунгача проф боксда 30 та жанг ўтказиб, уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган (17 та нокаут). 3 маротаба мағлуб бўлган (2 та нокаут). У 2019 йилнинг декабрида АҚШда ўтказилган жангда филиппинлик Марлон Тапалесни мағлубиятга учратиб, IBF йўналишида вақтинчалик чемпионга айланганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг