UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

23 фев 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мьянмалик UFC чемпионининг илк ҳимоя жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Рамазон Темировнинг вазнидаги амалдаги чемпион Жошуа Ван 26 сониядаёқ эндиликла собиқ чемпион Александра Пантожани мағлубиятга учратиб, камарини тортиб олганди.

У 11 апрель куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 327 турнирида энг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Мьянмаликнинг рақиби дивизион рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган япониялик Тацуро Тайра бўлади. Бу ҳақда кеча Хьюстонда бўлиб ўтган турнирда хабар берилди. 

Жошуа Ван ўтган йилнинг декабрь ойида дивизионнинг эндиликда собиқ чемпиони Александра Пантожани мағлубиятга учратган эди. Ўшанда жангнинг 26-сониясидаёқ Пантожа тирсагини чиқариб юбориши натижасида баҳс тўхтатилган ва техник ғалаба Ванга берилганди. Бунгача 24 ёшли Жошуа кетма-кет бешта жангда ғалаба қозонганди. 

Япониялик 26 ёшли Тацуро Тайра эса 2024 йилнинг октябрь ойида Брендон Ройвалга ҳакамларнинг айри қарори билан ютқазганди. Кейин эса кетма-кет иккита жангда Юн Сун Парк ҳамда Брендон Моренони муддатидан олдин таслим этди. Тайра икки ғалабали серия билан келмоқда. 

Қизиғи, Жошуа Ван ва Тацуро Тайра ўртасидаги тўқнашув икки осиёликнинг чемпионлик камари учун ўтказган илк жанги сифатида UFC тарихига киради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг