07 янв 17:51
Янгиликлар
Футбол
МЮ Коутиньо учун курашга қўшилди
"Барселона" хавбеки Филиппе Коутиньо ёзда клубдан кетиши мумкин.
27 ёшли бразилиялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ҳам даъвогарлик қилишни бошлади. "Қизил иблислар" бу борада "Челси" ва "Арсенал" билан рақобатга киришишларига тўғри келади.
"Барселона" Коутиньонинг сотувидан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ҳавола :
Манба : Daily Express
Фикрлар