25 окт 09:08
Янгиликлар
Теннис

Надаль Қозоғистонда Жоковични мағлуб этди
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида сайёрамизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Рафаэль Надаль сербиялик Новак Жоковичга қарши кўргазмали учрашувда кортга чиқди.
Уч сет давом этган баҳсда испаниялик теннис юлдузи рақибини 6:3, 3:6, тай-брекда 11:9 ҳисобларида таслим этишни уддалади. Учрашувдан тушган барча маблағ Қозоғистонда болалар теннисини ривожлантиришга йўналтирилади.
Ҳавола :
Фикрлар