UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Пэдди Пимблетт UFC енгил дивизионидаги ўзи учун энг қийин жангни айтди 0 14:31Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум 0 14:10Шавкат Раҳмонов UFC боссларидан жанг сўради 0 13:49Рамазон Темиров: "Кейинги йил март ойида жанг қила оламан, сабаби..." 0 13:28Чисора декабрь ойида хайрлашув жангини ўтказади 0 13:07Бугун Суперлигада 23-тур бошланади 0 12:46Qingdao Grand Prix 2025 турнирига қуръа ташланди 0 12:25Абдумалик Халоков Наоя Иноуэ билан эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 12:04Сеулда Халқаро Паралимпия қўмитаси Бош Ассамблеяси ва Конференцияси ўз ишини бошлади 0 11:43Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 11:22Холмурод Нурматов кейинги жангини Дубайда тажрибали рақибга қарши ўтказади (ФОТО) 0 11:01Усик Жейк Пол билан ММА қоидалари бўйича жанг қилишга тайёр 0 10:40Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади 0 10:19Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:58Анкалаев Перейрага қарши! UFC 320 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0

05 авг 10:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Наҳотки? Етти йил аввалги уриниш ниҳоят амалга ошди - Тухугов Лобовга қарши жанг ўтказади

Россиялик таниқли аралаш яккакураш устаси Зубайра Тухугов ҳамда Ирландия шарафини ҳимоя қиладиган Конор Макгрегорнинг "севимли" дўсти Артём Лобов ўзаро жанг қиладиган бўлишди.

Ушбу жангни амалга ошириш учун илк уриниш 2018 йилда бўлганди. Аниқроғи, 2018 йилнинг октябрь ойида Канадада ташкил этилган турнирда уларнинг ўзаро жанги бўлиши керак эди. Ўшанда Зубайра ҳам, Артём ҳам UFC лигасида ўз жангларини ўтказарди. Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор жамоалари ўртасидаги ўша машҳур бўлиб кетган даҳанаки жанг сабаб Тухугов - Лобанов жанги бекор қилинган эди.  

Орадан етти йил ўтиб, жангчилар PFL баннери остидаги турнирда ўзаро октагонда тўқнаш келадиган бўлишди. "Жангчи" ва "Рус болғаси" ўртасидаги жанг 3 октябрь куни Дубай шаҳрида ташкил этиладиган PFL турнири доирасида оралиқ вазн (75 кг) тоифасида ўтказилади. 

2018 йилда UFC`дан ҳайдалган 38 ёшли Артём Лобов BKFC, яъни қўлқопсиз жангларда ўз омадини синаб кўрди. Жейсон Найт ва Пол Малиньяжини очколар ҳисобига кўра таслим этган Артём кейин реванш жангида ўша Найтга нокаут билан ютқазиб қўйди. 2022 йилда Лобов украиналик боксчи Денис Беринчикка қарши кечган Киевдаги Mahatch FC турниридаги жангдан кейин профессионал фаолиятини якунлагани эълон қилганди. 

34 ёшли Зубайра Тухугов эса сўнгги бор 2023 йилнинг февраль ойида жанг ўтказганди. Ўшанда у Австралиянинг Перт шаҳри мезбонлик қилган UFC 284 турнирида Элвис Бренерга ҳакамларнинг айри қарори билан ютқазиб қўйган ва ўшандан кейин дунёнинг энг кучли Лигасини тарк этганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг