UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

01 янв 15:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Наҳотки?! Усик Riyadh Season билан хайрлашиб, Америка промоутерига кетмоқда

Икки вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Турки ал Аш-Шейхга тегишли Riyadh Season билан хайрлашишга тайёр.

Украиналик боксчи америкалик промоутер билан узоқ муддатли шартнома бўйича музокара олиб бормоқда. Унинг биринчи жанги Деонтей Уайлдерга қарши шу йилнинг баҳорига режалаштирилган. Бу ҳақда боксчининг менежери Эгис Климас The National нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Усик ва Уайлдер ўртасидаги жангни кўришимиз эҳтимоли жуда юқори. Айни пайтда биз бунинг устида ишлаяпмиз ва узоқ муддатли шартномани муҳокама қиляпмиз. Уайлдер жамоаси билан музокаралар олиб борилмоқда. Биз Лас-Вегас ёки Лос-Анжелесни кўриб чиқамиз, саналар эса апрель ойининг охири ёки май ойининг боши. Уайлдер ва Усик ҳали ўзаро жанг ўтказмаган.

Ҳозирча айтаётган гапларим норасмий, лекин бу Америка Қўшма Штатларидан келган промоутерлик гуруҳи бўлади. Келажакда Riyadh Season билан тўлиқ ишламаймиз, дея олмайман. Усик у ерда ҳам жанг ўтказиши мумкин, бироқ ҳозирча бизда улардан ҳеч қандай таклиф йўқ", - деб айтган Климас Дубайда бўлиб ўтган Бутунжаҳон спорт саммитида нашр вакили билан суҳбатда.

Top Rank, PBC ва Golden Boy промоутерлик компаниялари АҚШ бокс бозоридаги етакчи ўйинчилар ҳисобланади. Бироқ Климас улар айнан ким билан ҳамкорлик қилмоқчи эканини ошкор қилишдан бош тортган. Шу билан бирга, менежер мижозининг яна камида икки йил жангларда фаол иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлади.

"Унинг ўзи айтганидек, яна камида икки йил бор. Унинг танасига киролмайман, лекин Усик ўзини кучли ҳис қилмоқда. Унинг фикрича, ҳали қўлқопларни михга илиш вақти эмас ва табиийки, Александр давом этишга тайёр", - дея тушунтирди Климас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг