UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:16Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум 0 09:49Рамазон Темиров ўрнига Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берилди + ПОСТЕР 0 09:18Рамазон октагонга чиқадиган UFC 333 турнири карди яна учта жанг билан тўлдирилди 0 08:51Grand Chess Tour: Синдаровда ниҳоят ғалаба, қора доналарда пешқадамлардан бири таслим этилди 0 08:24ФИФА Инфантинонинг ЖЧ ҳуқуқларини сотиш режасини танқид қилган операциялар директори Лямурни ишдан бўшатди 0 07:57Дунёнинг энг ёш UFC жангчиси оқшомнинг асосий тўқнашувида октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 07:33Юнон-рум курашчимиз Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0 19:05“Арсенал” юлдуз вингерини фақат бир шарт билан сотишга тайёр 0 18:28"Гарри билан жанг Ислам фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлди" - Махачевнинг мураббийи 0 17:45"Нега у икки камарни ушлаб турибди?" Холлоуэй UFC 330'дан кейин Махачевга "тош отди" 0 16:23Темиров — Кавана: кучли зарба ва техник ақл тўқнашуви. Абу-Дабидаги жанг нимани ҳал қилади? (мутолаа учун) 0 15:49Роналду: “Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин” 0 15:22IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

17 дек 07:43
Янгиликлар

Кураш

Наманганда Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди + ФОТО

15-16 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Наманган туманидаги болалар- ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур кубок баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишган бўлса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришди

Қуйида ғолиб спортчилар билан танишинг:

Ўғил болалар (классик йўналиш)

33 кг. 1. Жамшидбек Азамжонов (Андижон), 36 кг. 1. Иззатулло Жуманов (Фарғона), 40 кг. 1. Муҳаммадали Хўжамбердиев (Андижон), 44 кг. 1. Самандар Солиев (Фарғона), 48 кг. 1. Ҳусан Искандаров (Тошкент ш.), 52 кг. 1. Улуғбек Муҳаммаджонов (Андижон), 55 кг. 1. Нодир Исмоилов (Наманган), 60 кг. 1. Асилбек Тожибоев (Тошкент ш.), 65 кг. 1. Диёрбек Азизалиев (Андижон), 71 кг. 1. Элдор Маҳмудов (Тошкент ш.), +71 кг. 1. Диёрбек Аҳмадалиев (Андижон).

Қизлар (эркин йўналиш)

33 кг. 1. Самидахон Мирзаҳамдамова (Наманган), 36 кг. 1. Гулсанам Абдукаримова (Фарғона), 40 кг. 1. Феруза Собирова (Наманган), 44 кг. 1. Арофатхон Муҳаммадова (Андижон), 48 кг. 1. Диёрахон Ўразова (Андижон), 52 кг. 1. Жулдуз Коразова (Қорақалпоғистон), +52 кг. 1. Дилнура Норбоева (Қашқадарё).

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

33 кг. 1. Нажмиддин Умаров (Фарғона), 36 кг. 1. Муҳаммадносир Раҳмонов (Наманган), 40 кг. 1. Одилжон Мирсолиев (Тошкент в.), 44 кг. 1. Жамшид Иброҳимов (Наманган), 48 кг. 1. Умиджон Акбаралиев (Андижон), 52 кг. 1. Асадбек Умматқулов (Сирдарё), 55 кг. 1. Жамшид Ўрмонов (Фарғона), 60 кг. 1. Нодирбек Ғофуров (Самарқанд), 65 кг. 1. Отабек Қахрамонов (Андижон), 71 кг. 1. Муҳаммадқодир Ризаев (Фарғона), +71 кг. 1. Шамсутдин Комакбаев (Қорақалпоғистон).

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндор спортчилар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг