UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0

10 июн 07:12
Янгиликлар

Футбол

Намойишчилар Ўзбекистон ва ЖЧ-2026`нинг илк ўйини ўтадиган "Ацтека" стадионига киришни тўсиб қўйишди

Теглар :  ЖЧ-2026Ацтека
Мехикодаги "Ацтека" стадионига кириш йўли намойишчилар томонидан тўсиб қўйилди.

11 июнь куни Жаҳон чемпионати-2026 нинг очилиш маросими ва илк учрашуви бўлиб ўтадиган Мехикодаги "Ацтека" стадионига олиб борувчи йўлни минглаб намойишчилар тўсиб қўйди.

Ўтган ҳафтадан бери Мексика пойтахтида таълим ходимлари касаба уюшмаси иш ҳақини оширишни ва пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни бекор қилишни талаб қилиб намойишлар ўтказмоқда.

Мамлакат президенти Клаудия Шейнбаум намойишларни "провокация" деб атади, аммо ҳозирча намойишларни бостириш учун полицияни жалб қилишни истисно қилди.

11 июнь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг илк ўйинида Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари баҳс олиб боради. 18 июнь куни эса Ўзбекистон терма жамоаси айнан шу аренада мундиалдаги ўзининг дастлабки баҳснини ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг