27 авг 12:00
Янгиликлар
Теннис
Наоми Осака 1/2 финал иштирокчисига айланди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида "Премьера" тоифасига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг 10-рақамли теннис маликаси Наоми Осака мусобақанинг 1/4 финалида қийинчиликка дуч келди. Японияоик теннисчи рейтингда ўзидан 10 поғона пастда бораётган эстониялик Анетт Контавейтни уч сет натижасига кўра таслим этди - 4/6, 6/2, 7/5.
Бир соату 53 дақиқа давом этган баҳсда Осака 9, Анетт эса 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Ўзаро учрашувларда Наоми энди 4:1 ҳисобида олдинда бормоқда. 22 ёшли япониялик теннисчи Western & Southern Open турнири ярим финалида бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар