UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

06 июл 08:23
Янгиликлар

Шахмат

Naroditsky Memorial 2026. Жавоҳир Синдаров блиц турнирида ҳам чемпион бўлди!

Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров АҚШда ўтказилган мусобақанинг мутлақ чемпионига айланди.

У рапид баҳсларидан кейин блиц турнирида ҳам чемпионликни нақд қилди. Ҳамюртимиз мусобақада 9 имкониятдан 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Сўнгги турда рейтингда ўзидан юқорида турган америкалик Ҳикару Накамура билан тезкор дурангга имзо чекди. Америкалик Уэсли Со 7 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, 6 очкога эга яна бир мезбон шахматчи Этан Шихан кучли учликка якун ясаб берди. Ҳикару 5 очко билан 5-ўрин билан кифояланди. 

Жавоҳир Синдаров бир кун олдин рапид баҳсларида ҳам бош совринни қўлга киритганди. У чемпионни аниқлаб берган тай-брекда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам устидан ҳар икки партияда ҳам ғалаба қозонган эди. Синдаров рапид турнирида чемпионлик билан бирга 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиққанди.

Блиц баҳсларидаги чемпионлик эса Жавоҳирга яна 6000 АҚШ доллари келтирди. Ушбу турнирда қатнашган Синдаровнинг секундант-мураббийи Муҳиддин Мадаминов 4,5 очко билан 6-ўриндан жой олди. У блиц турнирининг 1-турида Жвоҳир билан дуранг ўйнади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг